Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ижтимоий фикр: Ўзбекистон учун энг катта хавф – экстремизм, коррупция ва порахўрлик
17.11.2017 17:55,  
19

Аҳолининг 64,1 фоизи диний экстремизмни Ўзбекистон учун энг катта хавф деб ҳисоблайди. Бу ҳақда "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази хабар қилди.

"Ўзбекистон учун энг катта хавф борасидаги илгари ўтказилган тадқиқотлар натижаси билан солиштирилганда, диний экстремизм ҳақидаги хавотир 2017 йилда 54,1 фоизгача пасайган", — дейилади "Ижтимоий фикр" эълон қилган матбуот релизида. 2015 ва 2016 йилларда худди шу мавзуда ўтказилган сўровномаларда мос равишда 80 ва 85 фоиз иштирокчилар диний экстремизмни энг катта хавф деб баҳолашган.

Диний экстремизмни энг катта хавф деб ҳисоблайдиганлар асосан Наманган ва Фарғона вилоятларида – 86,7 ва 78,7 фоиз.

Сўров натижаларига кўра, Ўзбекистон учун энг катта хавфлар "учлиги"дан шунингдек коррупция ва порахўрлик(62,4 фоиз), ижтимоий соҳадаги муаммолар — ишсизлик, нархлар, турмуш даражаси (56,2 фоиз) жой олган. Жиноятчилик ва гиёҳвандликнинг ошиши сўровда иштирок этганларнинг 35,9 фоизини ташвишга солади.

Сўровда қатнашганларнинг 31,6 фоизининг фикрича, терроризмга қарши кураш Ўзбекистон келажагини қуришда энг муҳим вазифа ҳисобланади. Бунда тинчлик, барқарорлик, миллатлараро ва фуқаролар ўртасидаги ҳамжиҳатлик (92,1 фоиз), турмуш даражаси ва сифатини ошириш (66,4 фоиз), аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш биринчи ўринда туради. Ўзбекистонда тинчлик ва хотиржамликни сақлашнинг асосий кафолати деб президент (92,6 фоиз) эътироф этилган, иккинчи ўринда армия (58,2 фоиз), учинчи ўринда ҳокимият органлари (26,3 фоиз ) жойлашган.

Сўров Ўзбекистондаги барча вилоятларда, Қорақалпоғистон ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилган. Унда 1,1 киши қатнашган, улардан 41 фоизи эркаклар ва 59 фоизи аёллар, шаҳар аҳолиси 51 фоиз, қишлоқ аҳолиси 49 фоиз. Сўровда 18 ёшдан бошлаб турли ёш тоифалари вакиллари иштирок этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан