Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбекозиқовқатхолдинг» шакар нархи 5000 сўмдан ошмаслигига ваъда берди
17.11.2017 18:04,  
5

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси республикада шакар маҳсулотига бўлган талабни тўлиқ қондириш, ижтимоий аҳамиятга молик бўлган маҳсулотни савдо дўконларига етказиб бериш, ички бозорда шакар нархининг асоссиз ошишига йўл қўймаслик борасида тегишли амалий ишларини олиб бормоқда.

Компания матбуот котиби У. Рузиевнинг айтишича, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси ҳукумат топшириқлари асосида хорижий ҳамкорлар билан шакар импорти бўйича шартномалар имзолаган.

Ушбу саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад шакар нархи кескин ошишининг шунингдек, туман ҳамда шаҳарлар кесимидаги савдо ва ишлаб чиқариш корхоналарига узлуксиз шакар етказиб бериш орқали унинг танқислиги олдини олиш.

Компаниянинг маълум қилишича, айни пайтда аҳоли учун шакарни 5000 сўмдан ошмаган нархда сотиш имконияти яратилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан