Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадқиқот: Миллиардерларнинг энг оммабоп хобби ва машғулотлари
12.08.2016 15:43,  
9

Business Insider нашри Wealth-X​ компанияси томонидан ўтказилган тадқиқотга эътибор қаратди. Қуйида likeit.uz сайтида эълон қилинган қизиқарли хабарни ўқишингиз мумкин. Ушбу компания долларда миллиардерларнинг хобби ва машғулотларини ўрганди. Business Insider ​ эса улар орасидан энг оммабопларини эълон қилди.

Унга кўра биринчи ўринни хайрия қилиш эгаллади. Бундай машғулот билан бутун дунё бўйлаб миллиардерларнинг 56,3 фоизи шуғулланади. Улар орасида Билл Гейтс, Марк Зукерберг ва Жек Малар ҳам бор.

Иккинчи ўринни саёҳат қилиш банд қилган бўлса, учинчи ўринда санъат қайд этилди. Қуйида тўлиқ рўйхат билан танишишингиз мумкин:

  1. Хайрия — 56,3%.
  2. Саёҳат — 31%.
  3. Санъат — 28,7%.
  4. Мода — 25,2%.
  5. Сиёсат — 22,2%.
  6. Вино ва бошқа алкогол маҳсулотлар — 15,9%.
  7. Эшкак эшиш — 14,9%.
  8. Соғлик ва спорт — 14,8%.
  9. Автомобильлар — 14,5%.
  10. Коллекция тўплаш — 14,1%.
  11. Футбол — 13,1%.
  12. Ўқиш — 12,3%.
  13. Маданият тадбирларида қатнашиш — 12,1%.
  14. Голф — 11%.
  15. Овқат ва тайёрлаш — 10,9%.
  16. Ов — 8,8%.
  17. Заргарлик ва буюмлар — 8,1%.
  18. Балиқ ови — 7,8%.
  19. Соатлар — 7,7%.
  20. Чанғи учиш — 7,2%.

Wealth-X​ шунингдек бошқа маълумотларни ҳам эълон қилган. Унга кўра миллиардерларнинг катта қисми молиявий соҳаларда фаолият олиб боради.

Осиёда эса миллиардер сони тезлик билан ўсиб бормоқда. 2015 йилнинг ўртаси ва 2016 йилнинг ўртасидаги фарқ 15,2 фоиз бўлиб, миллиардерлар сони 625тага кўпайган.

Уларнинг кўпчилиги — 70 фоизи олий маълумотга эга, 22 фоизи магистр даражасини олган, 13 фоизида МБА, 9,5 фоизида эса фан доктори даражаси бор.

Миллиардерларнинг 85,1 фоизи оилали бўлса, 7,2 фоизи ажрашган, 4,4 фоизи бева қолган, 3,4 фоизи ҳали турмуш қурмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан