Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москва вилоятида ўзбекистонлик аёлнинг қизини олиб қўйиб онасига қайтаришмаяпти
18.11.2017 17:50,  
4

Москва вилоятининг Клин шаҳрида полиция ходимлари ўзбекистонлик аёлнинг олти ёшли қизини олиб қўйди.

Васийлик органлари икки ҳафтадан буён болани онасига қайтармаяпти, қизча ҳозирда Клин шаҳридаги ижтимоий-реабилитация марказига жойлаштирилган.

Қизчани 3 ноябрь куни олиб кетишган. Унинг онаси Ферузанинг айтишича, уйда синглиси билан қолган ўғлини ишга чақириб қолишганида у шошилиб ишга кетган ва уйда ёлғиз қолган қиз болалар майдончасига ўйнагани чиқиб кетган. Полиция ходимлари уни ўша ердан олиб кетишган.

Васийлик органи ходимлари вояга етмаганлар иши бўйича комиссия қарор чиқармагунига қадар болани онасига қайтаришни рад этишмоқда. онанинг айтишича, ижтимоий ҳимоя марказида ундан болага тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини олиб қўйишган, уйни текширгани келган васийлик органи ходимлари эса уйдаги шароитларни номақбул деб баҳолашган.

«Менга болам билан психолог иштирокисиз гаплашишга рухсат беришмаяпти, қизчам қўрқиб қолган», — деди она.

Адвокат, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятидаги оила ҳамояси бўйича жамоат эксперти Анна Швабауэр журналистлар билан билан суҳбатда агарда боланинг ҳаёти бевосита хавф остида бўлмаса васийлик органи ходимларининг уни олиб қўйишга ҳаққи йўқлигини айтди.

«Бизда олти ёшли боланинг кўчада ўйнаши тақиқланмаган. 6 ёшли бола ташқарида бир ўзи юрганини баҳона қилиб уни ота-онасидан олиб қўйиш қонунга мутлақо зид», — деди Швабауэр.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан