Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида коллеждошини урган ўқувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
18.11.2017 17:58,  
6

Чирчиқ шаҳридаги Техника касб-ҳунар коллежининг икки ўқувчиси ўзаро жанжаллашишган, оқибатда ўқувчилардан бири тан жароҳати олган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, 16 ноябрь куни соат 08.00 ларда  Бўстонлиқ туманида  яшовчи, Чирчиқдаги Техника касб-ҳунар коллежи талабаси, 2001 йилда туғилган М.А. таниши, шу коллежнинг 1-босқич талабаси, 2001 йилда туғилган Ш.С. билан ўзаро жанжаллашиб, уни қўли билан уриб, шикаст етказган.

Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббий марказининг бирламчи тиббий маълумотномасига кўра, Ш.С.ни олган тан жарохатлари «соғлиқни қисқи муддатга бузилишига олиб келган енгил» тан жароҳати эканлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан