Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хаёлпарастликдан қандай қутулиш мумкин?
19.11.2017 13:00,  
1986

Савол: Жудаям хаёлпарастман. Ўзимча содир бўлиши мумкин бўлган ҳар хил вазиятларни ўйлайвераман, хаёлан одамлар билан гаплашаман. Фақат хаёлдагина ўзимни ўзим истагандек тутишим мумкин. Лекин хаёлпарастлигим панд бериб қўяяпти. Ўзимга юклатилган вазифалар эсимдан чиқиб қолаяпти. Ёлғиз қолиб фақат хаёл суриб ўтираверсам, реал хаётга қайтишим қийин бўлиб қолади. Энг ёмони, энди таниш-билишлар ҳам менга чарчадингиз,бироз дам олинг деб кўп такрорлашаяпти. Ишхонадагилар менга аллақачон “ажойиб хаёлпараст” деб лақаб қўйиб олишган. Қандай қилиб бу одатимдан воз кечишим мумкин? Ҳадеб хаёл суришнинг зарари йўқми?

Жавоб: Сизнинг аҳволингиз ўзингиз ўйлаганчалик, қўрқинчли эмас. Ахир ўзингизда руҳшуносга мурожат қилишга куч топдингиз. Сиздаги хаёлпарастлик руҳий ёки жисмоний жароҳат натижасида пайдо бўлган. Балки бунга анча вақт бўлиб, сиз уни унутгандирсиз. Аммо айрим “яралар” инсонни бир умр қийнаши амалиётда кўп марта тасдиғини топган.
Бир қарашда, хаёлпарастликнинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Аммо ҳар доим “осмонда”, ўз хаёлларингизга банди бўлиб юрсангиз, “ижодий парвоздан” реал ҳаётга қайтганингизда мия бу ўзгаришдан чарчайди. Чунки табиийки, хаёл ва ҳаёт бир-биридан узоқ, айрим ҳолларда, бир-бирига мутлақо зид ҳолатларни ифодалайди.

Балки сиз ўзингиз ким бўлишни ҳохласангиз, ўша одам бўлолмаганингиз учун ичингизда алам бордир. Шунинг учун ҳам, ўзингизни фақат хаёлларингизда кашф қилаётгандирсиз. Аммо хаёл ва ҳаёт бир хил эмас. Руҳ ва тана бир йўлдан юрмас экан, вужуд ҳам, қалб ҳам бундан қийналади. Ўзингизни қийнаш ёқимли машғулот эмас. Шунинг учун реалликка очиқ кўз билан қаранг.

Хаёлпарастликдан қутулиш учун кундалик режа асосида иш олиб боришга ҳаракат қилинг. Доим бажарган ишларингизни ёзиб боринг ва уларни режангиз билан солиштириб туринг. Кундалик тутиш яхши одат.

Айрим ҳолларда хаёлпараcтлик қўрқув белгиси ҳисобланади, ичингиздаги қўрқувни йўқотибгина, хаёлпарастликдан қутулишингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан