Ўзбекистонга АҚШдан республикачилар ва демократлар партиялари вакилари келади

20.11.2017 | Ўзбекистон | 2384

Эртага Тошкентга АҚШ Конгресси вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли келади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация таркибидан республикачилар ва демократлар партиялари вакиллари ўрин олган", — дейилади хабарда.

Парламентлараро алоқалар доирасида конгрессменлар гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида музокалар олиб бориши, шунингдек, Ҳукумат ва Ташқи ишлар вазирлигида учрашувлар ўтказиши ва қатор объектларга ташриф буюриши кутилмоқда.