Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевнинг куёви ҳақида мақтов сўзларини ёзди

20.11.2017 | Жаҳон | 3822

Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Шавкат Мирзиёевнинг куёви Ойбек Турсунов ҳақида мақтов ёзди.

"Мен ажойиб дўст ва ука Ойбек Турсуновни топганимдан мамнунман. У яхши тълим олган, мулойим ва камтар инсон. Менга унинг давлат миқёсида фикрлаши, Ўзбекистон келажагига қатъий ишончи ёқди", - дея қайд этди Рамзан Қодиров.

Чеченистон раҳбари шунингдек, Ўзбекистон Президенти ўзига сараланган ва ҳамфикрли ёшлардан иборат жамоа тўплаганини таъкидлаган.

"Уйим эшиклари доим сиз учун очиқ! Албатта, биз Самарқанд ва Бухородаги каби ажойиб ва мазали ош тайёрлай олмаймиз, аммо, биз Чеченистон таомлари билан меҳмон қилишимиз мумкин. Шунингдек, сизнинг Чеченистонда қўрғонингиз бор", - дея таъкидлади Президент.

Эслатиб ўтамиз, Чеченистон раҳбари 16 ва 17 октябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган эди.