Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зимбабвенинг ҳукмрон партияси Роберт Мугабега ультиматум қўйди
20.11.2017 09:35,  
7

Ҳукмрон «Зимбабве Африка миллий иттифоқи — Ватанпарварлик фронти» партияси съезди мамлакат президенти Роберт Мугабе олдига ультиматум қўйди. Агар у 20 ноябрь соат 12:00 га қадар ўз ихтиёрига кўра истеъфога чиқмаса, партия уни мансабдан четлаштириш жараёнини бошлайди. Бу ҳақда партия етакчиларидан бири Патрик Чинамасу баёнот берди. 

Роберт Мугабенинг турмуш ўртоғи Грейс Мугабе ҳам партия аъзолигидан четлатилди. Партия президентликка номзод сифатида янги раис, махсус хизматларининг собиқ раҳбари Эммерсон Мнангагва кўрсатилади

Зимбабве халқ ҳаракати фаолларидан бири, кекса фахрий ҳарбий Крис Мутсвангванинг айтишича, «вақт борида Мугабе ва унинг ҳамтовоқлари мамлакатни тарк этиши лозим. Айни пайтда ҳокимият алмашинуви жуда аниқ тартибда амалга ошмоқда».

Мамлакат пойтахти Ҳарареда аллақачон байрам бошланган. Бор-йўғи тўрт кун ичида ҳокимиятдан ағдарилган Роберт Мугабе тақдири Африка минтақасидаги бир нечта кучли президентлик давлатларига, жумладан Уганда, Конго Демократик Республикасига катта сабоқ бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан