Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Ўзбекистонга нефть етказиб беришни бошлади
20.11.2017 20:44,  
2

16-20 ноябрь кунлари Россия Ўзбекистонга қарийб 30 минг тонна нефтни етказиб беришни бошлади, уларнинг 13,3 минг тоннаси Қозоғистондаги «Шағир» нефть қуйиш эстакадасидан темир йўл цистерналарига ортилди. Бу ҳақда Россия нефтини Ўзбекистон йўналишида транзит қилиш билан шуғулланаётган Қозоғистоннинг «КазТрансОйл» нефть-транспорт компанияси хабар қилди.

Етказиб бериш Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида тузилган келишувга биноан «КазТрансОйл» магистраль нефть қувурлари тизими бўйлаб «Омск — Павлодар — Чимкент — Шағир» йўналиши бўйлаб амалга оширилади.

«КазТрансОйл» бош директори Димаш Досановнинг маълум қилишича, 2017 йил охирига қадар мазкур йўналиш бўйлаб 80 минг тоннагача хом ашёни етказиб бериш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан