Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиялик мактаб ўқувчиси жаҳон урушида ўлдирилган немис аскарлари учун кечирим сўради
21.11.2017 09:17,  
27

Россия Федерациясидаги Янги Уренгой шаҳри гимназияси ўқувчиси Николай Десятниченко немис парламенти депутатлари қаршисида сўзлаган нутқида ўлдирилган вермахт аскарлари учун узр сўради.

Десятниченко тарих бўйича бутунроссия ҳудудий олимпиадаси совриндоридир. Унинг фикрича, вермахт, яъни нацистлар Германиясининг қуролли кучларига қарашли аскарларнинг ҳаммаси ҳам ўз ихтиёри билан урушда қатнашмаган. Уларнинг қабри эса ҳозир ёмон аҳволда ётибди.

Николай нутқида асирга тушиб оғир аҳволда ўлган германиялик кишини тилга олди. “Мен айбсиз ҳалок бўлган кўплаб одамларнинг қабрини кўрдим, улар тинч яшашни истарди, урушни хоҳламасди”, деди тарих олимпиадаси ғолиби.

Унинг бу сўзлари россиялик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан қаҳру ғазаб билан изоҳланди.

“Ярамас бола. Вермахт аскарлари бизнинг халқимизнинг бошига солган кулфатлар ҳақида нега гапирмайсан?” дейди тармоқ аъзоларидан бири.

Бошқа фойдаланувчи эса уни ўз тарихига хиёнатда, урушда қурбон бўлганлар хотирасига беҳурматликда айблаган.

Шунингдек, “Барчаси идеологик тарбия натижаси”, “Сороснинг хизматини кўриб қўйинг”, деб изоҳ қолдирганлар ҳам бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан