Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 18 ёшли қиз қўшнисини пичоқлаб қўйди
21.11.2017 09:47,  
8

Тошкент вилояти Тошкент туманида яшовчи коллеж ўқувчиси, 1999 йилда туғилган М.А. 2017 йилнинг 18 ноябрь куни соат 14:30 да уйи олдида қўшниси, 1970 йилда туғилган Х.К. билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб қолган. Ўқувчи қиз Х.К.нинг қорин қисмига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

Натижада жабрланувчи Х.К. оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ашёвий далил сифатида ошхона пичоғи олинган. Тергов ҳаракатлари Тошкент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан олиб бормоқда.

Хабарга кўра, 1971 йилда туғилган фуқаро Т.М. 1999 йилда туғилган фуқаро М.А.нинг қўл телефонига қўнғироқ қилиб, телефон рақамини Х.К.дан олганлигини айтади. М.А. жаҳл устида Х.К.нинг уйи олдига чиқиб, нима сабабдан телефон рақамини тарқатиб юрганлигини сўраганида, Х.К. спиртли ичимлик таъсирида ҳар хил сўзлар билан уни ҳақорат қилади. М.А. бу ҳолатда қизиққонлик қилиб, Х.К.нинг қорнига ошхона пичоғи тиқиб олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан