Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияга фоҳишаларни жўнатиб турган фуқаро Тошкент аэропортида қўлга олинди
21.11.2017 09:49,  
9

Уч нафар ўзбекистонлик аёлни Россияга фоҳиша сифатида ишлатиш мақсадида юбормоқчи бўлган фуқаро Тошкент ҳалқаро аэропортида ушланди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, муқаддам судланган Бердиева Мубарак, фуқаролар Н.Э.Олимова, Н.Х.Бўриева ва М.Х.Носироваларни Россия Федерациясида фоҳишалик билан шуғулланиб, катта миқдордаги даромад олиш билан қизиқтирган. У бу уч аёлни фоҳиша сифатида ишлатиш мақсадида Россияга юбормоқчи бўлган вақтида, ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Тошкент ҳалқаро аэропортида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми "б" банди (одам савдоси, яъни икки ёки ундан ортиқ шахсларни улардан фойдаланиш мақсадида ёллаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ўтказилган дастлабки тергов давомида фуқаро Бердиева кўрсатиб ўтилган аёллардан ташқари фуқаролар М.И.Юлдашева, Ш.К.Муминова, Г.И.Махмудова, Д.А.Миркаримова ва И.У.Расуловаларни ҳам фоҳиша сифатида ишлатишлик учун Россия Федерациясига юборганлиги аниқланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, М.К.Бердиеванинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчиларнинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан