Самарқанд вилоятида ёнаётган уйда қамалиб қолган болалар қутқариб олинди

21.11.2017 | Ўзбекистон | 2563

Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи қисмига Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан қўшнисининг уйидан тутун ҳиди чиқаётгани, хонадон ичида 3 нафар вояга етмаган болаларнинг ҳаёти хавф остида қолганлиги тўғрисидаги мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қабул қилинган хабар юзасидан Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб келди.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида 3 нафар болалар қутқарилди. Бу орқали юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисанинг олди олинди ва ёнғин қутқарувчилар томонидан бартараф этилди.