Хакерлар ҳужумига учраган давлат органлари сайтлар фаолияти тикланди

21.11.2017 | Технологиялар | 2373

20 ноябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ташкилотлари, жумладан давлат органлари вебсайтлари киберҳужумга учраб, ёпиб қўйилган эди. Ахборот хавфсизлиги соҳасидаги мутахассислар томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ҳужумлар оқибатлари бартараф этилиб, сайтлар фаолияти тўлақонли йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

UZINFOCOM маркази ҳамда Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази сайтларнинг сўнгги долзарб талқинларини қайта тиклаш бўйича чораларни кўрди.

Келгусида хакерларнинг шу каби ҳаракатларига қарши курашиш учун ҳужум сабаблари ва усулларини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.