АҚШ олимлари зилзилаларни ер айланиши секинлашаётгани билан боғлади. Америка геология жамиятининг йиллик кенгашида ушбу тадқиқот натижалари келтирилди, деб ёзмоқда The Guardian.
2018 йилда бир сутканинг давомийлиги миллисонияга қисқаради. Бу ўта кичик миқдор бўлишига қарамасдан ернинг сейсмик фаоллигини қўзғаш учун етарлидир. Экспертлар 2018 йилда 20та зилзила юз беришини башорат қилмоқда.
Тадқиқот муаллифлари 1900 йилдан бери сайёрамизнинг айланиш частотаси камайганлиги ва ер қобиғининг кенг кўламда тебраниши орасида боғланишни аниқлагач, юқоридаги хулосага келган.
Шунингдек, мутахассислар ер секин айлана бошлагач, йирик зилзилалар сони икки баробарга ортганини маълум қилган.