Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда яна бир давлат қўмитаси ташкил этилди
21.11.2017 18:00,  
3

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Мудофаа саноати давлат қўмитаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда Uznews.

Ҳужжатга кўра, янги тузилма давлат мудофаа буюртмаларини шакллантириш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан шуғулланади.

Қўмита Ўзбекистон Қуролли кучлари тизимини қурол-яроғ, ҳарбий техника, озиқ-овқат ва бошқа моддий буюмлар билан таъминлаши белгиланган.

Эндиликда мамлакат ҳудудида ҳарбий-техника воситаларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, қайта ишлаш ва йўқ қилиш ушбу қўмита тақдим этган лицензия асосида амалга оширилади.

Янги ташкил этилган қўмита таркибига учта давлат корхонаси – "Ўзмахсусимпекс", "Шарқ" ДУК ва Чирчиқ авиасозлик таъмирлаш заводи киритилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан