Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Талабаларга академик таътил бериладиган касалликлар рўйхати тасдиқланди
21.11.2017 18:04,  
24

Жорий йил 17 ноябр куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарор талабларига кўра, таълим муассасалари талабаларига тиббий кўрсатмалар бўйича академик таътил беришга оид касалликлар рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхатда 22 турдаги касалликлар қайд этилган. Жумладан, рўйхатда сил касаллигининг фаол ва асоратланган шакллари; сурункали кечувчи ўпканинг носпецифик касалликлари билан боғлиқ юрак-ўпка фаолиятлари етишмовчилиги (III даража), II ва III даражали сурункали қон айланиши бузилиши; барча турдаги хавфли ўсма касалликлари; оғир ва қўшма травматик шикастланишлар; тез-тез такрорланувчи тутқаноқли хуружлар; гиёҳвандлик, ортирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС/ОИВ) касалликлари ўрин олган.

Шу йил октябрда фанларни белгиланган муддатда ўзлаштира олмаган талабалар (академик қарздорлар) курсда қолдирилиши ҳақида Олий ва ўрта таълим вазирлигининг буйруғи қабул қилинган. Ушбу буйруқнинг 46-бандига кўра, фанларни белгиланган муддатда ўзлаштира олмаган талабалар (академик қарздорлар) олий таълим муассасаси ректори буйруғи асосида курсда қолдирилади.

Узрли сабаблар билан ўқув режа талабларини бажармаган талабаларга янги ўқув йили бошидан академик қарздорликларни топшириш учун алоҳида режа тақдим этилади. Бироқ олий таълим муассасаси маъмурияти томонидан ички тартиб қоидаларини ёки олий таълим муассасининг низомини бузганларни талабалар сафидан чиқариш мумкин эмас. Шунингдек, талабалар касал бўлган пайтлар, таътил, академик таътил, ҳомиладорлик ва бола туғиш таътили пайтларида талабаларни тингловчилар сафидан чиқаришга йўл қўйилмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан