Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қидирувдаги жиннихонадан қочган учинчи бемор ҳам қўлга тушди: у ИИБ ходимига пичоқ билан ҳамла қилди
21.11.2017 18:31,  
11

Руҳий касалликлар шифохонасидан қочган учинчи шахс қўлга олинди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

"2017 йилнинг 21 ноябрь куни соат тахминан 15:00ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, Чилонзор туманида жойлашган "Абу Сахий" бозори ҳудудида, 2017 йилнинг 20 ноябрь куни Олмазор туманида жойлашган руҳий касалликлар шифохонасидан қочган учинчи шахс Омонов Шерқул Сафарович қўлга олинди", — дейилади хабарда.

Ушлаш жараёнида, у ёнида бўлган пичоқ билан ички ишлар органлари ходимига қуролли фаол қаршилик кўрсатиб, ён атрофдагиларга нисбатан жиддий хавф туғдирган. Бироқ, ИИО ходими тан жароҳати олган бўлишига қарамай, юқори профессионал тайёргарлиги ва жасорати туфайли Ш.С.Омоновни қуролсизлантириб, қўлга олган.

Эслатиб ўтамиз, Республика руҳий хасталикларни интенсив кузатиш шифохонасидан уч нафар бемор қочиб кетган эди. Қочиб кетган уч беморнинг икки нафари кеча ушланган эди. Манба маълумотларига кўра, руҳий хаста беморлар турли жиноятларда айбланган бўлган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан