Кир ювиш машинаси ичидан 5 ёшли қизчанинг жасади топилди

21.11.2017 | Жаҳон | 5266

Россиянинг Магадан вилояти ички ишлар ходимлари кир ювиш машинасида жонсиз ҳолда топилган беш ёшли қизчанинг ўлими юзасидан текширув ишларини олиб бормоқда, деб хабар беради «РИА Новости».

«2017 йилнинг 20 ноябрь куни беш ёшли қизча олти соат давомида уйда ёлғиз қолган. Уйга тахминан соат 18:00 да қайтган катталар қизчани кир ювиш машинасидан жонсиз ҳолда топган», — дейилади хабарда.

Хабарда қайд этилишича, ҳозирда суд-тиббий экспертиза жараёнида қизчанинг ўлими сабаби ўрганилмоқда. Бироқ, дастлабки маълумотларга кўра, қизча кир ювиш машинаси ичида ҳаво етишмаслигидан бўғилиб ўлган.

Шунингдек, текширув жараёнида қизчанинг нима сабабдан уйда ёлғиз қолгани ва бу ҳолат қанчалик тез-тез такрорланиши, унинг нима сабабдан мактабгача таълим муассасасига бормаслиги ҳам ўрганилади.