Тошкент вилоятида 8-синф ўқувчиси бир хонадондан 4 млн сўм пул ўғирлади

21.11.2017 | Жамият | 2612

Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 16 ноябрь куни Бўстонлиқ туманида ўғирлик содир бўлган.

Маълум бўлишича, шу куни соат 07.45 дан 10.58 гача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, дераза ромини бузиш йўли билан кириб, 1986 йилда туғилган З.М.нинг уйи ётоқхонасидан 4 миллион 100 минг сўм пуллари ва умумий нархи тахминан 1 миллион 500 минг сўм бўлган заргарлик буюмларини ўғирлаган. 

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни Бўстонлиқ туманида яшовчи, 8-синф ўқувчиси, 2003 йилда туғилган С.Ў. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.  Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиняот Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.