Жанубий Корея Ўзбекистонда олтин қазиш билан шуғулланади

21.11.2017 | Ўзбекистон | 2525

Ўзбекистон давлат геология қўмитаси  ва бир қатор Жанубий Корея компаниялари Ўзбекистонда жойлашган олтин конларини ўрганиш ва ишга тушириш борасида бир қатор шартномалар имзолашди.

Давлат Геология қўмитаси вакилининг хабарларига кўра, дастлабки босқичда Корея томони Ўзбекистондаги фойдали қазилмалар майдонларни  ўрганиш ва янги конлар топиш учун 10 миллион доллар йўналтиради.

“Ундан ташқари, биз Навоийда жойлашган “Саутбай” вольфрам конидан Кореянинг Shindong Resources компанияси билан ҳамкорликда фойдаланишда давом этамиз. 2018 – 2019 йилларда  хом-ашё базасини кенгайтириш режалаштирилмоқда”, — деди суҳбатдош.

Ушбу кунларда Жанубий Кореяда эришилган яна бир муҳим келишув – Ўзбекистонда Hanjin D&B компанияси билан ҳамкорликда замонавий гидрофикацияланган  қазиш ускуналари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Йил давомида нефт-газ ва геологик соҳалар учун 15та асбоб-ускуна жамланмалари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг айрим бўлаклари 50%гача локализация қилиниши ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон энг йирик олтин, уран, мис, калий тузлари, фосфорит ва каолин заҳиралари жойлашган 10 мамлакат қаторидан ўрин олган. Олтин ва уран қазиб олиш бўйича республика дунёда етакчи ўринлардан бирида.

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида 1931 та турли фойдали қазилма конлари бор. Улардан 814 та қурилиш материаллари конлари, 624 та тоза ва минерал сув ости сувлари, 235 та углеводород, 152 та метал, 37 та тоғ-кон, 32 та тоғ-кимё, 30 та рангли тошлар ва 7 та кўмир ва ёнувчи сланец конлари мавжуд.