Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлар грант асосида ўқишга қабул қилинади
22.11.2017 09:31,  
37

Ўзбекистон президенти Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев ўзининг "Фейсбук" ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсатига оид яна бир Қарорни имзолагани ҳақида хабар берди.

"2017 йил 17 ноябрда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсатига оид яна бир Қарорни имзолади.

Унга асосан:

1. Ҳар бир ҳарбий қисмда ёшлар ҳимоячи — бошланғич ташкилот етакчиси сайланади.

2. Ҳарбийлар Иттифоқ тавсияси билан уй-жой билан таъминланади.

3. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар Иттифоқ тавсияси билан олий таълим муассасасига имтиҳонсиз, грант асосида ўқишга киради.

4. Иттифоқ тавсияси билан Темурбеклар мактаби битирувчилари Қуролли кучлар тизимидаги олий таълим муассасасига грант асосида ўқишга қабул қилинади", дейилади хабарда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги қарорига мувофиқ, иттифоқ тизимидаги сардорлар, бошланғич ташкилотлардаги йўналиш етакчилари, икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидоий ёшлар тавсиянома асосида доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига имтиҳонсиз қабул қилинадиган .

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан