Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда вақтинча яшаш рухсатномасини олиш учун янги виза жорий этилди
22.11.2017 12:57,  
10

Россия бош вазири Дмитрий Медведев вақтинчалик яшаш ҳуқунини берувчи рухсатномани олиш мақсадида бериладиган янги виза жорий этилиши тўғрисида қарорни имзолади. Ҳужжат тўлиқ матни Россия ҳукумат сайтида берилган.

"Оддий кириш визаси Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатномасини олиш учун хорижий фуқарога тўрт ой муддатгача берилади. Россия дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасалари томонидан ИИВ ҳудудий органининг хорижий фуқарога берилган вақтинчалик яшаш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси асосида кириш визаси расмийлаштирилади. Бундай кириш визаси бир марталик бўлади", — дейилган хабарда.

Ушбу қарор Россияда вақтинча яшаш ҳуқуқни олган ва кириш визаси талаб қилинадиган хорижий фуқаролар учун амал қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан