Рамзан Қодиров ўзбекистонлик курашчига Chevrolet совға қилди

22.11.2017 | Спорт | 3614

Екатеринбургда бўлиб ўтган AFCA ва Ратиборец қўшма турнирида ўзбекистонлик курашчи Нурсултан Рузибоев чемпионлик камарини қўлга киритди ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировдан Chevrolet автомобили совғага олди.

"Ахмат" спорт клубининг ўзбекистонлик курашчилари Екатеринбургда бўлиб ўтган қўшма турнирда муваффақиятли иштирок этишди. Нурсултан Рузибоев ўзининг Қозоғистонлик рақиби Ахмад Джанчураев устидан биринчи раунддаёқ ғалаба қозонди.

Клубнинг яна бир аъзоси Ўткир Рузиев ҳал қилувчи жангда москвалик рақиби Дастанбек Мамытов устидан ғалаба қозонди.

Мусобақадан сўнг Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров, Аҳмад-Ҳожи Қодиров номли жамоат фонди ҳисобидан чемпионга Chevrolet автомобили совға қилди.

Эслатиб ўтзамиз, Чеченистон биринчи президенти  Ахмат Қодиров номи билан аталган “Ахмат” спорт жанги клуби Россия ва МДҲнинг бир неча шаҳарларида ўз филиалларига эга.