Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Пахтакор"га 50 млн, "Насаф"га 100 млн сўм жарима солинди
22.11.2017 13:12,  
10

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Тартиб-интизом қўмитаси қарорига биноан "Пахтакор" клуби 50 миллион, "Насаф" клуби 100 юз миллион сўм миқдорида жаримага тортилиши белгиланди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 19 ноябрь куни Олий Лига 29-тури доирасида Қарши шаҳрида бўлиб ўтган "Насаф" – "Пахтакор" учрашувидан сўнг "Пахтакор" клуби дарвозабони Александр Лобанов "Насаф" клуби мухлислари унинг шаънига нолойиқ сўзларини йўллаб, ҳақорат қилишган. "Пахтакор" дарвозабони эса бунга ноўрин ҳаракатлар билан жавоб қайтарган.

"Мазкур ҳолат ПФЛ Тартиб-интизом қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилгач, футболчи Александр Лобановнинг ҳаракатлари сабаб унинг жамоаси "Пахтакор" клуби 50 000 000 (эллик миллион) сўм миқдорида жаримага тортилиши белгиланди.

Ўз навбатида, "Насаф" клуби мухлисларининг мухлислик маданиятига зид ҳаракатлари сабабли жамоа 100 000 000 (юз миллион) сўм миқдорида жаримага тортилиши белгиланди", дейилади хабарда.

Агар келгусида шундай ҳаракатлар такрорланадиган бўлса, ҳар икки клуб бунданда кескинроқ тарзда жазоланиши, "Насаф" клуби мухлислари томонидан шундай ҳаракатлар такрорланса, жамоа келгуси уй учрашувларини мухлисларсиз ўтказиши қўшимча қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан