Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Жанубий Корея билан ҳамкорликда дори-дармонлар ишлаб чиқарилади
22.11.2017 15:22,  
6

Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ташрифи доирасида Ўзбекистонда Жанубий Корея билан ҳамкорликда юқори натижали дори-дармонларни ишлаб чиқаришга келишилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Корея Республикасига давлат ташрифини ёритиш бўйича махсус матбуот маркази хабар берди.

Шартномалар доирасида Ўзбекистонга бу йўналишда 25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ тўғридан тўғри инвестиция қилинади.

Dalim BioTec, Yuhan Corporation вa Erae каби йирик компаниялар билан битимлар тузилди. Томонлар инвестицион лойиҳаларнинг тезкор амалга оширилиши бўйича келишувга эришди.

Ўзбекистонда яратилган 7 та янги, эркин фармацевтик зоналарга алоҳида эътибор қаратилди. Жанубий Корея компаниялари Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни эътироф этиб, Ўзбекистон билан ҳамкорликни янги босқичда давом эттириш ва инвестиция маблағларини кўпайтириш борасида аниқ хулосага келганликларини айтиб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан