Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Атамбоев Путинни Қирғизистоннинг олий мукофоти билан мукофотлади
22.11.2017 18:32,  
3

Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбоев Россия президенти Владимир Путинни республикадаги олий давлат мукофоти – биринчи даражали "Манас" ордени билан мукофотлади. Бу ҳақда Қирғизистон етакчиси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Путин «икки давлат ўртасида стратегик шерикликни мустаҳкамлашдаги катта хизматлари учун» Қирғизистоннинг олий мукофоти билан тақдирлангани билдирилмоқда.

«Манас» 1996 йилда таъсис этилган бўлиб, учта даражага эга. Давлат раҳбари истисно тариқасида III ва II-даражаларни четлаб ўтиб, биринчи даражали орден билан тақдирлаш ваколатидан фойдаланиши мумкин.

Унга лойиқ кўрилганлар сафида ёзувчи Чингиз Айтматов ва БМТ собиқ бош котиби Кофи Аннан бор. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алмазбек Атамбоев Шавкат Мирзиёевни орден билан мукофотлагани хабар берилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан