Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев танқидидан кейин "Ўзбекэнерго" 70 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилди
22.11.2017 22:16,  
1

Жорий йилнинг 2 октябрида Ўзбекистон Республикаси президенти раҳбарлигида ўтказилган йиғилишдаги топшириққа биноан, 70 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилинди, деди чоршанба куни ўтказилган матбуот-анжуманида журналистларга "Ўзбекэнерго" АЖнинг электр тармоқларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Сунатилла Юсупов. 

Юсуповнинг сўзларига кўра, 11 ноябрь куни ишчи гуруҳлар томонидан 2017-2018 йй қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича шартли равишда "яхши", "ўрта", "оғир" ва "ўта оғир" деб тоифаланган маҳаллалар ўрганиб чиқилган.

"Жами 9095та маҳаллалардан 8518таси "яхши", 548таси "ўрта", 41таси "оғир" маҳаллалар деб, шартли равишда тоифаланди. Ушбу шартли равишда тоифаланган "оғир" маҳаллаларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, тасдиқланди", — деб аниқлик киритди Юсупов.

Чора-тадбирларга асосан, 41та белгилаб олинган маҳаллаларда жами трансформатор пунктларини алмаштириш ҳамда электр тармоқлари пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилган.

Юсупов ушбу ишларга 1,3 млрд сўм маблағлар йўналтирилганлигини ҳамда режалаштирилган барча ишлар 10 декабрга қадар тўлиқ якунланиши таъминланишини маълум қилди.

"Ўзбекэнерго" вакилининг сўзларига кўра, бугунги кунда ушбу ишларнинг 70% бажарилган.

Эслатиб ўтамиз, октябр ойи ўрталарида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев энергетика соҳаси вакиллари билан иситиш мавсумига оид муаммоларни муҳокама қилган эди. Мирзиёев ўшанда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида айрим соҳалар раҳбарларининг ишга совуққон муносабати, ҳамон учраётган эскича қарашлар мамлакат тараққиёти ва аҳоли фаровонлигига салбий таъсир кўрсатишини инобатга олиб, бундай ҳолатларга ўз вақтида тегишли чоралар кўриш, ишни ташкил этишда янгича ёндашувларни ҳаётга татбиқ этиб бориш вақти келганини таъкидлаганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан