Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбекэнерго» ва Жанубий Корея консорциуми 1,84 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширади
23.11.2017 09:23,  
4

«Ўзбекэнерго» компанияси ва Жанубий Кореянинг POSCO Daewoo ва Hyundai Engineering and Construction компаниялари консорциуми Сеулда энергетика соҳасида умумий қиймати 1,84 млрд доллар бўлган учта лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолади. Ҳужжатлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида имзоланди.

Ташрифни ёритиш бўйича матбуот марказининг «Sof.uz"га хабар қилишича, томонлар Навоий иссиқлик электр станциясида 450 МВт қувватга эга буғ-газ ускунасини қуради.

Тахиатош иссиқлик электр станциясидан Шимоли-Ғарбий ва Жануби-Ғарбий энергия узелларигача 327 км масофага 220 кВт қувватли электр энергиясини етказиш линияларини қуриш режалаштирилган.

Бундан ташқари, 2018−2021 йилларда Бухоро, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида электр тармоқлари ва энергия ускуналари модернизация қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан