Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзбекэнерго" водийни электр энергияси билан таъминлайдиган лойиҳани якунлаш арафасида
23.11.2017 09:32,  
2

Водий минтақасини ишончли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида бугунги кунда "Ўзбекэнерго" АЖ томонидан Тўрақўрғон иссиғлик электр станциясини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда, деди чоршанба куни ўтказилган матбуот-анжумани давомида "Ўзбекэнерго" АЖ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошқармаси бошлиғи Феруз Қурбонов.

"Бу лойиҳани 2019 йил якунлаш кўзда тутилган. Бугунги кунгача бу лойиҳа доирасида 17 миллиарддан ошиқроқ қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди", — деб таъкидлади у.

Қурбоновга кўра, "Ўзбекэнерго" 2017 йилда умумий қиймати 368, 14 млн доллар бўлган 21 та йирик инвестицион лойиҳани амалга оширмоқда. Инвестициявий дастурга сарфланадиган маблағларнинг 94,4 млн доллари тижорат банк кредитлари, 48 млн доллари Ривожланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳамда 137,6 млн "Ўзбекэнерго" АЖ маблағлари ҳисобидан қопланади.

Қурбонов шунингдек, электр қувватларини реконструкция қилиш мақсадида 7та йирик инвестицион лойиҳа амалга оширилаётганини, бу лойиҳа амалга оширилгандан кейин компаниянинг умумий қуввати 2141 мегаваттга ошишини қўшимча қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан