Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Терма жамоа бош мураббийлигига кимлар билан музокаралар олиб борилаётгани маълум қилинди
23.11.2017 18:00,  
1

Ўзбекистон Футбол федерацияси мамлакат миллий терма жамоасига бош мураббий жалб этиш бўйича бир неча хорижлик мутахассислар билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати маълум қилди.

Билдирилишича, улар қаторида Россия, Польша, Хитой ва БАА чемпионатларида фаолият олиб борган 49 ёшли руминиялик Дан Петреску ҳамда Франция, Сербия, Украина, Россия чемпионати клубларида ишлаган 64 ёшли сербиялик Славолюб Муслин каби мутахассислар мавжуд.

Шунингдек, Тошкентнинг "Пахтакор" ҳамда Москванинг "Динамо" клубларидаги фаолияти орқали ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган 50 ёшли черногориялик мутахассис Миодраг Радулович ҳам номзодлар қаторида.

Шу билан бирга, италиялик 52 ёшли мураббий Анжелио Алессио ("Наполи", "Ювентус", "Челси" клублари ва Италия терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган), германиялик 54 ёшли Бернд Шторк ("Штутгарт", "Вольфсбург", "Боруссия" Дортмунд клублари, шунингдек, Қозоғистон, Венгрия терма жамоаларини бошқарган) ва хорватиялик Бранко Иванкович (Эрон миллий терма жамоаси, шунингдек, "Ал-Иттифоқ", "Ал-Ваҳда", "Персеполис" клубларида бош мураббий сифатида фаолият юритган) билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Англиянинг "Вест Хэм" клуби собиқ мураббийи Славен Билич, "Наполи", "Интер", "Уотфорд" каби клубларни бошқарган италиялик 56 ёшли мутахассис Вальтер Маццари, "Фейенорд", "Боруссия" Дортмунд, "Гамбург" клублари ва Голландия, Саудия Арабистони каби терма жамоаларда фаолият юритган голландиялик мутахассис Берт ван Марвейк ҳам музокаралар олиб борилаётган мутахассислар орасида мавжуд.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан