Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона вилояти ҳокимлиги брендни ўзлаштирган муаллифни судга беради
23.11.2017 18:20,  
12

Фарғона вилояти ҳокимлиги Brandson Branding Agency агентлигининг брендини ўзлаштириб вилоят бренди сифатида тақдим этган муаллифни судга беради. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилди.

Ноябрь ойи бошида қўмита сайтида Фарғона вилоятининг янги бренди ҳақида хабар берилганди. Тез орада оммавий ахборот воситаларида ушбу логотип аслида Россия миллий туристик бренди танлови финалига қўйилган логотипнинг нусхаси эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

"Август бошида Фарғона вилояти ҳокимлиги Фарғонанинг энг яхши логотипини тайёрлаш бўйича танлов эълон қилганди. Комиссияга турли ижодий гуруҳ ва дизайнер муаллифлардан ишлар тушган бўлиб, юқорида айтилган логотип ғолиб деб топилганди. Ижодий ишни топшираётган вақтда муаллиф бу унинг оригинал иши эканлигини маълум қилганди", — дейилади хабарда.

Ҳокимлик Фарғона брендини тасдиқлаш ҳақидаги қарорини бекор қилди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси дизайнерлар учун қайта танлов ўтказишни кўзда тутган.

Бундан ташқари, қўмита ўзлаштирилган логотип ҳокимлик томонидан қай тарзда танлаб олинганлиги борасида текширув бошлади.

Шунингдек, туризм қўмитаси эндиликда вилоят ҳокимиятлари маҳаллий туристик брендларни тасдиқлашдан олдин лойиҳани қўмита ва Маданият вазирлиги ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги билан муҳокама қилишини кўзда тутувчи тартибни жорий этишни режалаштирмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан