Hyundai Ўзбекистонда қандай автомобил ишлаб чиқариши маълум бўлди

23.11.2017 | Ўзбекистон | 7195

Hyundai автомобил заводи Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқармайди, деб маълум қилди Kia Motors Uzbekistan  ваколатхонаси.

Республикада Hyundai автомобил ишлаб чиқариш бошланиши тўғрисидаги хабар катта шов-шув келтириб чиқарганди. Кўпчилик энди GM Uzbekistan монополиясини тугатилади деб ўйлади. Афсуски, Жанубий Корея компания вакиллари раддия беришди.

"Биз бир қатор кичик, ўрта ва оғир юк кўтарувчи машиналар, шаҳар, шаҳарлараро ва сайёҳлик тоифадаги автобуслар, шунингдек махсус техника ишлаб чиқаришни режалаштирмоқдамиз. Лойиҳа хорижий компанияларнинг тўғридан-тўғри киритиладиган қиймати 200 миллион долларлик инвестициялар ҳисобидан амалга ошириш кўзда тутилган", — деб таъкидланди компанияда.

Бундан ташқари, Kia Motors Uzbekistan маълумотларига қараганда, республикада вилкали юк ортувчи машиналар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 50 миллион доллар маблағ йўналтирилади.

Барча лойиҳаларни МДҲдаги KIA ва Hyundai расмий дистрибьютерлари бўлган — Evergreen Motors компанияси томонидан амалга оширилади.

Таъкидлаб ўтамизки, Ўзбекистонда автомобилларни якка ишлаб чиқариш билан GM Uzbekistan шуғулланмоқда, унинг таркибига Андижон, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги заводлар киради. Компания турли нарх тоифадаги 10 турдаги автомашиналар ишлаб чиқарилади.

Шу кунларда компания Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб Chevrolet Tracker ва янгиланган Chevrolet Cobalt автомобиллари ишлаб чиқарила бошланиши маълум қилганди.

Янги автомобил 1,8 литр ҳажмга ва 140 от кучига эга бўлган двигател билан жиҳозланган бўлиб, 100 км масофани босиб ўтиш учун 8,1 литр ёнилғи сарфлайди. Янги автомобилни ишлаб чиқариш тўлий жараён бўйича: кузов деталларини қолипдан чиқариш, пайвандлаш, бўяш ва жамлаш орқали амалга оширилади. Автомобилни локализация қилиш даражаси 50 фоиздан ошиши кутилмоқда.