ОАВ: АҚШ Сурия шимоли бўйича ўз режасига эга

23.11.2017 | Жаҳон | 2398

Дональд Трамп маъмурияти АҚШнинг Сурияга нисбатан вазифаларини кенгайтирди ва эндиликда улар нафақат ИШИД жангарилари яксон этилгунигача, балки ушбу мамлакатда сиёсий вазият яхшилангунига қадар қолади. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.

Хабар қилинишича, Суриядан «АҚШнинг тезкорлик билан кетиши» Сурия президенти Башар Асадга мамлакат ҳудудини босиб олишни якунлашга ёрдам бериши ҳамда «унинг сиёсий жиҳатдан омон қолишини кафолатлаши» мумкин бўларди.

Америкалик амалдорларнинг сўзларига кўра, ўзларининг Суриядаги ҳарбий мавқеини сақлаб қолиш жуда муҳим. Ўтган ҳафта охирида Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис АҚШ Асад ва мухолифат ўртасидаги сиёсий келишувга эришилмагунича Суриядан чиқмаслигини маълум қилганди.

Газетанинг Америка ҳукуматидаги аноним манбалари маълум қилишича, Башар Асад қўшини эронлик ва россиялик иттифоқдошлари билан ИШИД жангариларини батамом йўқ қилмоқда, ИШИДнинг яксон этилиши АҚШда Сурияда қолиш учун бошқа баҳода қолмаслигини билдиради.