Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Минтақавий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим кучга кирди
24.11.2017 09:52,  
5

2017-йилнинг 21-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2017-йил 5-сентябрда Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган Минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди.

Шартнома икки мамлакат минтақалари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш, сайёҳлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантиришга қаратилган.

Ҳужжатда маҳаллий даражада ўзаро алоқаларнинг муҳим масалаларини ўз вақтида тартибга солиш мақсадида икки давлат минтақаларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг ҳар чоракдаги учрашувларини ўтказиш назарда тутилган.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.лех.уз сайтида танишиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан