Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистоннинг янги президенти биринчи навбатда нимага қарши курашишини айтди
24.11.2017 17:59,  
3858

Бугун Сооронбай Жээнбековнинг инаугурацияси бўлиб ўтди. Қирғизистоннинг янги президенти нутқ сўзлади.

Инаугурация маросимида президент Сооронбай Жээнбеков коррупцияга қарши аёвсиз курашишини айтди. У ҳокимият фаолияти шаффоф бўлмагунча мамлакат ривожлана олмаслигини айтди.

"Ота боболаримиз айтишган: "Агар бир кишига раҳбарлик қилсанг ҳам сенда минг кишининг ҳалоллиги ва виждонлилиги бўлсин. Раҳбар бўлишга интилган ҳар бир инсон биринчи навбатда ўзи ҳалол ва пок бўлсин", — деди президент.

Жээнбеков демократия — бу нафақат эркинлик, балки масъулият ҳам эканлигини эслатиб ўтди.

"Мен президент сифатида ҳокимиятнинг барча бўғинлари олдига кескин талаблар қўяман. Фаолиятимнинг энг устувор йўналиши коррупцияга қарши кураш бўлади. Асосийси, бизда дахлсизлар йўқ ва бўлмайди ҳам", — деди Жээнбеков.

У ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва органларидаги коррупцияни таг-томири билан қуритиш зарурлигини, уларнинг вазифаси бизнес ва фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш бўлиши шартлигини қўшимча қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан