Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зимбабведa 37 йил президентлик қилган Мугабенинг ўрнини «Тимсоҳ» эгаллади
24.11.2017 18:29,  
7

Зимбабвенинг собиқ вице-президенти Эммерсон Мнангагва қасамёд қабул қилди ва расман мамлакатнинг янги президентига айланди. Бу ҳақда AFP хабар тарқатмоқда.

Тадбир Зимбабве пойтахти Хараредаги стадионда бўлиб ўтган. Собиқ президент Роберт Мугабе «чарчагани сабабли» маросимда қатнашмаган.

Мнангагва қасамёд маросими арафасида Мугабе билан учрашди. У Зимбабве ҳудудида Мугабе ва унинг оиласи хавфсизлиги таъминланишига кафолат берди, дея хабар бермоқда Reuters.

75 ёшли Мнангагва ноябрь бошида Роберт Мугабе томонидан вице-президент лавозимидан четлатилганди. Мугабе ҳокимиятни ўз рафиқаси Грейс Мугабега қолдирмоқчи бўлгани учун шундай қарор қабул қилганди. Грейс Мугабе ҳам ҳарбийлар ва аҳоли орасида катта обрўга эга бўлган Мнангагвани бу борада ўзига рақиб деб билган ва уни заҳарламоқчи бўлганди.

15 ноябрь куни ҳарбийлар, хусусан бош қўмондон Чивенга Мнангагвани қўллаб- қувватлаб чиқди ва пойтахтни танклар билан эгаллаб, диктаторни ҳокимиятдан четлатди.

21 ноябрь куни Зимбабве парламенти 37 йил давомида мамлакатга раҳбарлик қилган Роберт Мугабенинг импичменти ҳақида маълум қилганди.

Эммерсон Мнангагва мамлакатни 2018 йил августида сайловлар ўтказилгунгача бошқаради. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан