Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳудудида нақд хорижий валюта қабул қилишнинг янгиланган тартиби белгиланди
24.11.2017 20:35,  
10

22 ноябрь куни Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди, деб хабар беради Norma.uz.

Низом билан Ўзбекистон ҳудудида хорижий валютада ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш пайтида нақд хорижий валютани қабул қилишнинг янгиланган тартиби белгиланди.

Эндиликда нақд хорижий валютани қуйидаги ҳолатларда:

  • авиакомпаниялар ва уларнинг агентлари томонидан сотиладиган авиачипталар;
  • божхона йиғимлари;
  • хорижий ҳамкорларнинг Ўзбекистон фуқаролари томонидан маҳаллий туристик операторлар орқали кўрсатиладиган туристик хизматлар;
  • кичик бизнес корхоналари томонидан ўзи ишлаб чиқарган экспорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар);
  • экспедитор, ташувчи ва киракаш (фрахтчи) томонидан жисмоний шахсларга олиб чиқиладиган ёки олиб кириладиган юк транзити, ташилиши билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш пайтида ташиш ва чартер (фрахт);
  • хорижий валютадаги банк операциялари бўйича воситачилик ҳақини тўлашда;
  • меҳмонхоналарда ва бошқа жойлаштириш жойларида хорижий фуқароларга ҳамда республикада доимий турар жойига эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, жойлаштириш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловга қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Қуйидаги операцияларни илгаригидек хорижий валютада амалга оширишга йўл қўйилади:

  • кредитлар бўйича муддатли ва кечиктирилган қарзларни ҳамда улар бўйича хорижий валютадаги фоизларни сўндириш;
  • юридик шахсларнинг устав фондига бадал тўлашда;
  • банкларда омонатларга пул маблағларини киритишда;
  • хайрия мақсадларида амалга ошириладиган пул маблағларини киритишда;
  • суғурталаш ва қайта суғурталаш шартномалари бўйича қарзларни сўндиришда;
  • хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг консуллик хизматлари учун;
  • бож тўламасдан савдо қиладиган дўконлардаги ҳисоб-китоб операциялари;
  • халқаро ташишлар пайтида транспорт воситаларининг бориш йўлида йўловчиларга товарлар ва хизматлар сотилганда.

Нақд хорижий валютани  қабул қилиш (охирги иккита позициядан ташқари) тижорат банклари томонидан амалга оширилади. Ҳужжат 22.11.2017 йилда кучга кирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан