Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехдан жуда ҳам кўп миқдорда эшак гўшти топилди
25.11.2017 14:07,  
44

«Шаршара» бренди остида гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Gold Premium Product компаниясининг Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги цехидан бошқа гўшт турларига қўшиб юборилган 69,6 килограмм эшак гўшти топилди. Ижтимоий тармоқларда бу ҳақдаги ахборот сурати тарқалган.

Маълум бўлишича, фуқаролар Ш.Ражабов ҳамда Ғ.Отажонов хоразмлик С.Жабборов орқали 69,6 килограмм эшак гўштини «Шаршара» гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасига ўтказмоқчи бўлган. Бу ишни бажариш учун гўшт А.Ачиловга етказиб берилган.

Гўштни қабул қилиб олган цех ишчилари — Н.Зуҳуров ва Р.Ғуломқодиров уни ўша заҳоти бошқа турдаги гўштларга қўшиб юборган. Ижтимоий тармоқларда сурати тарқалган ахборотда таъкидланишича, Ачилов йўл ҳақи сифатида Жабборовга 100 минг сўм берган вақти ушланган.

Цех кўздан кечирилганда, кўриниши ва ҳидидан сифатсиз маҳсулотга айланган 275 килограмм гўшт маҳсулоти ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиология назорат маркази ахборотига кўра, корхонадан олиб қўйилган 275 килограмм гўшт ҳақиқатан ҳам истеъмолга яроқсизлиги экспертиза хулосаси орқали тасдиқланган.

Хабар беришларича, мазкур ҳолат юзасидан 21 ноябрь куни цех ишчилари Р.Ғуломқодиров, Н.Зуҳуров, фуқаролар А.Ачилов, С.Жабборов ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекси 186-моддаси 1-қисми (истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) аломатлари билан жиноий иш қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан