Ўзбекистоннинг ҳар бир меҳмонхонасида Қуръон, жойнамоз ва қибла кўрсаткичи бўлади

25.11.2017 | Ўзбекистон | 2686

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси «Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази» Давлат унитар корхонаси томонидан янги давлат стандарти —  Oʻz DSt 3220:2017 «Туристик хизматлар. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар» ишлаб чиқилди, деб хабар бермоқда Uzbektourism.

2018 йил 1 январь эътиборидан расман кучга кирадиган қоидаларда ҳар бир меҳмонхонада Қуръони карим, ибодат қилиш учун жойнамоз (меҳмонхона номерларининг энг камида 10 фоизида) ва қибла кўрсаткичи (меҳмонхона номерларининг энг камида 30 фоизида) бўлиши шарт этиб белгиланган.