Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк валюта курсларини янгилади: доллар яна кўтарилди
27.11.2017 19:28,  
5

Ўзбекистон Марказий банки 28 ноябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда евронинг курси 166,46 сўмга қимматлашиб, 9659,53 сўмни ташкил қилди.

Долларнинг расмий курси 10,77 сўмга кўтарилиб, 8095,88 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли ҳам фақат 2,23 сўм қимматлашди ва 138,88 сўмни ташкил қилди.

Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб эркин конвертация жорий этилганди.

Марказий банки раҳбариятининг маълум қилишича, жисмоний шахслардан сентябрь-октябрь ойлари давомида банклар орқали ярим миллиард доллардан ортиқ маблағ харид қилинди. Экспорт қилувчиларнинг валюта сотувидан тушган фойдаси икки бараварга кўпайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан