Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон қамоқхоналари ишлаб чиқариш билан шуғулланади
27.11.2017 19:39,  
7

Ўзбекистоннинг 40 та қамоқхонасида, ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи, махсус давлат унитар корхоналари ташкил қилинади.

Ушбу қарор Ўзбекистон Ҳукумати томонидан қабул қилинган. Қамоқхоналарнинг ўзи янги корхоналар ҳомийси бўлади. Янги ташкил қилинаётган корхоналарнинг асосий вазифаси – аҳоли орасида талаб катта бўлган товарлар ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш бўлади. Ушбу жараён тўлиқ қамоққа олинганларнинг ўз кучи ёрдамида амалга оширилади. Улар билан меҳнат шартномалари тузилади.

Ушбу ташаббусдан яна бир муҳим натижа кутилмоқда – қамоққа олинганлар керакли ҳунарларни ўрганиши, уларда меҳнатга ҳурматли муносабатда бўлиш ҳамда меҳнат натижасига маънавий ва моддий қизиқиш маданияти шакллантириш.  

Шунингдек, ҳукумат қамоқхоналарга, ўз фаолиятига хос бўлган меҳнат йўналишни танлаш ҳамда маҳсулот нархини ва турини бозор коньюктурасига қараб мустақил равишда белгилаш ҳуқуқини беради.

Ундан ташқари, ИИВ қамоқхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг маҳаллий ОАВларда ва интернетда доимий равишда реклама қилиб боради.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистонда жазо ўташ масканларини ривожлантириш Дастури қабул қилинган эди. Ушбу  Дастур доирасида 2022 йилга қадар қамоқхоналардаги ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш учун 33 млрд сўм маблағ ажратилиши  ва 1,3 мингта янги иш ўринлари ташкил қилиш кутилмоқда.

Шунингдек, жазо ўташ масканлари 2023 йилнинг 1 январига қадар барча солиқлардан озод қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан