Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистонда ўзбекистонлик ИШИД қўмондони қўлга олинди
27.11.2017 19:45,  
10

Афғонистон хавфсизлик кучлари мамлакат шимолидаги Жаузжан вилоятида “ИШИД” экстремистик ташкилотининг дала қўмондонларидан бирини ҳибсга олди.

Жаузжан провинцияси полиция раҳбари Сайед Сарвар Хусайни хабарига кўра, ҳибсга олинган экстремистнинг номи Шерзод Анваров, келиб чиқиши Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятидан. Анваров бир гуруҳ ИШИДга мойил ўзбекистонлик жангариларни бошқариб турган. Шу вақтга қадар Анваров турли номлар остида яширинча яшаб келган.

Ўтган икки кун ичида Афғонистон ҳудудида ИШИД жангариларига қарши бир неча махсус операциялар бўлиб ўтди. Хусусан, 25 ноябрь куни АҚШ кучлари мамамлакат Шарқидаги Наҳангар провинциясида, учувчисиз аппарат ёрдамида 13 нафар жангарини йўқ қилди.

Афғонистон армияси ва хавфсизлик кучлари 26 ноябрь куни ўтказилган 12 та махсус операция давомида 41 жангарини йўқ қилинди, деб хабар қилмоқда Афғонистон Мудофаа вазирлиги.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан