Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона вилоятида ҳаво-газ аралашмаси натижасида кучли портлаш содир бўлди
27.11.2017 23:43,  
4

27 ноябрь куни эрталаб Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги «Риштон босмахонаси» корхонасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди, дея хабар қилди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Вилоят ФВБ маълумотларига кўра, ҳодисага газ воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлган.

Натижада 1 нафар фуқаро ўрта даражадаги (15%) куйиш билан жароҳат олган. Шунингдек, чақнаш тўлқини зарбаси натижасида «Риштон босмахонаси» МЧЖ биносининг яқинида жойлашган 1 сонли умумтаълим мактабининг 3 нафар ўқувчиси енгил тан жароҳати олишган.

Жабрланган фуқаро туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Биринчи ёрдам кўрсатилгандан сўнг, мактаб ўқувчилари уйига жўнатилган.

Содир бўлган воқеа юзасидан Риштон тумани прокуратураси, ички ишлар ва ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ФВВ фуқароларни газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишга чақирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан