Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовнинг юбилейини нишонлаш бўйича қарорни имзолади
28.11.2017 12:14,  
12

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида қарорни имзолади, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати.

Ҳужжатга кўра, ташкилий қўмитага ушбу санани нишонлаш бўйича тадбирлар режасини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқиш вазифаси берилган.

Тадбирлар режасига кўра, 2018 йил январь ойида Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов хотирасига атаб бунёд этилган мақбара мажмуасини очиш, Қарши шаҳрида Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ҳайкал ўрнатиш ва тантанали очилиш маросимини ўтказиш ва "Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш белгиланган.

"Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолияти хроника(солнома), Каримов қаламига мансуб "Ёшлар бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучидир", "Юксак маънавият — енгилмас куч" асарлари, шунингдек, "Президентга мактублар" китоби нашр этилиб, белгиланган тартибда таълим масканлари, ахборот-ресурс марказлари, маданий-маърифий муассасалар ва маҳаллаларга етказилади.

Самарқанд шаҳрида "Ислом Каримов — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асосчиси" мавзуида халқаро илмий конференция ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан