Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда илк бор бешинчи авлод алоқа тармоғи синовдан ўтказилди
28.11.2017 21:30,  
22

Ўзбекистон миллий уяли алоқа оператори UzMobile  Хитойнинг ZTE компанияси билан ҳамкорликда Тошкентда бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини синовдан ўтказди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Синов Телекоммуникациялар ривожлантириш марказидаги лабараторияда бўлиб ўтди. ZTE компанияси таклиф қилган синов, бир неча  256QAM технологияси асосида 4 × 4 MIMO антенналари ёрдамида ўтказилди.

Бу Ўзбекистонда бешинчи авлод тармоқларида ўтказилган биринчи синов бўлди. Синовда ахборот узатиш тезлиги 1 Гбит/сек  натижа кўрсатди. Бу бешинчи авлод (5G) тармоқ талабларига жавоб берадиган натижадир.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, айни дамда дунёда бешинчи авлод тармоқларига қўйиладиган аниқ талаблар ёки бешинчи авлод тармоғининг аниқ таърифи мавжуд эмас. Шунга қарамасдан ZTE компанияси дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларида Pre5G, яъни  -дастлабки бешинчи авлод тармоқларини ўрнатган. Ушбу уяли алоқа тармоқларида алоқа тезлиги 4G тармоғидан кўра ўртача 5-6 баравар тез.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан