Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Корея пойтахти фахрий фуқароси унвони кимларга топширилади?
28.11.2017 22:07,  
208

1958 йилда Сеул шаҳри мэрияси "Хизматлари учун" маъмурий унвонни таъсис этади. Унвонни давлатлар ва пойтахтлар ўртасида гуманитар ҳамкорликни кучайтиришга, илм-фанни ривожлантиришга ҳисса қўшган инсонларга топшириш кўзда тутилган эди.

1972 йилга келиб Жанубий Корея пойтахти мэрияси "Хизматлари учун" унвонини "Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси" унвонига алмаштириш қарорини қабул қилади.

Шу вақтга қадар дунёнинг 95 давлати раҳбарларига ушбу фахрли унвон тантанали тарзда топширилган.

Фахрий унвон топширилгани ҳақида диплом билан биргаликда медал ҳам берилади.

Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси унвони турли йилларда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Москванинг собиқ мэри Юрий Лужков, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов, машҳур футбол мураббийи Гус Хиддинк ҳамда гонконглик актёр Жеки Чанларга топширилган.

Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси унвонини олган биринчи чет эллик — Туркия парламенти қуйи палатасининг спикери Сабит Осман Обаши бўлган. 1973 йилда бу унвон унга Сеул ва Анқара ўртасида биродарлик ришталари ўрнатилишида қўшган ҳиссаси учун топширилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан