Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Статистика қўмитаси янада ишончли маълумотлар бера бошлайди
29.11.2017 19:36,  
5

Бугун Халқаро Пресс-клубда “Иқтисодиётни либераллаштириш: иқтисодий ўсиш ва инфляция жараёни” мавзусида навбатдаги анжумани бўлиб ўтди.

Унда Давлат статистика қўмитаси Раиснинг биринчи ўринбосари Боҳодир Мирусманов ва яна ушбу муассасанинг яна бир қатор раҳбарлари иштирок этишди.

Давлат Статистика қўмитаси вакиллари ўзлари олдидан турган асосий мақсадлар қаторида қуйидагиларни санаб ўтишди:

  • ижтимоий-иқтисодий жараёнларни кенгроқ қамраб олиш;
  • статистик кузатувлар тизимини халқаро амалиётга мослаштириш;
  • статистик ахборотларни максимал даражада очиқ-ойдинлигини таъминлаш;
  • республика кўрсаткичларини халқаро статистик тўпламларда чоп этиш;
  • халқаро статистик ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш;
  • статистика ҳисоботларини тайёрлашда хўжалик субъектларига кўмаклашиш;
  • маълумотлар билан ишлаш жараёнида автоматлаштириш даражасини чуқурлаштириш;
  • статистик маълумотларнинг ягона банкини шакллантириш;
  • статистика органларининг таҳлилий имкониятларини мустаҳкамлаш;

Ундан ташқари, Давлат Статистика қўмитаси халқаро рейтингларда холис ва тўғри баҳоланишини таъминлаш мақсадида, халқаро ташкилотларнинг 18 та саволномаси доимий равишда тўлдирилиб келинаётганини хабар қилди.

Хусусан, Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК), Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро ташкилотларга статистик маълумотлар соҳасида ҳамкорлик амалга оширилаётганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, 2017 йил 1 ноябрдан бошлаб, Давлат статистика қўмитасининг Интернет тармоғидаги янгиланган веб-сайти ишга туширилганлиги ва унда кўплаб статистик маълумотлар, таҳлилий маълумотлар жойлаштирилгани ҳақида хабар берилди.

Ундан ташқари, Халқаро валюта фондининг кенгайтирилган маълумотлар тарқатиш тизими (ХВФ к-МТУТ)га уланиш жараёни жадаллик билан амалга оширилаётгани ҳам айтиб ўтилди. Шунингдек, расмий веб-сайтида “ХВФ к-МТУТ” саҳифаси очилди ва унда Йиғма маълумотлар миллий саҳифаси, Йиғма маълумотлар жадваллари, метамаълумотлар ва маълумотларни эълон қилиш тақвимлари, ХВФ мутахассислари билан ҳамкорликда, жойлаштириб борилмоқда.

Керакли маълумотларни ўз вақтида жамлаш ва эълон қилинишини йўлга қўйиш учун, Ҳукумат томонидан алоҳида Назорат режаси, Идоралараро ишчи гуруҳи ташкил қилинди ва улар 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ишга тушади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан