Тошкентда бир ҳафта ичида юзлаб пиёдалар жаримага тортилди

30.11.2017 | Жамият | 2812

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 20-26 ноябрь кунлари «Тозалаш-Антитеррор» кенг миқёсли тадбири доирасида ўтказилган рейдлар натижаларини эълон қилди. ИИББ сайтида қайд этилишича, рейдлар йўл-транспорт ҳодисалари профилактикаси ва Йўл ҳаракати қоидалари бузилишларини аниқлаш мақсадида ўтказилди.

Рейдлар давомида 17617 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланган. Уларнинг 1256 таси белгиланган тезликни меъёридан ошириш, 549 таси светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланиш, 156 таси маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш, 568 таси уяли телефондан фойдаланиш билан боғлиқ. Шунингдек, 414 пиёда жаримага тортилди.

Пойтахтнинг 115 та чорраҳасидаги фото ва видео қайд қилиш камералари орқали 2414 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги қайд қилинган бўлиб, шулардан 616 таси светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаслик ва 1798 таси белгиланган тезликни меъёридан ошириш билан боғлиқ.